Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Равшан Эрматовнинг ваъдаси

Равшан Эрматовнинг ваъдаси

Фото: www.the-uff.com

Хабарингиз бор, Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками, Жаҳон чемпионати учрашувларини бошқариш бўйича рекорд соҳиби Равшан Эрматов саноқли кунлардан сўнг Россияда бошланадиган Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳи билан ишлаш бўйича ҳам ФИФА томонидан таклиф олган.

Равшан Эрматов бугун Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар билан биргаликда Россияга йўл олади ва ФИФА ҳакамлари штабига жойлашади.

Ана шу сафар олдидан Ўзбекистон футбол ассоциациясида Миллиий Олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Равшан Эрматов ва унинг гуруҳини қабул қилди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Равшан Эрматов ва унинг гуруҳидан ташқари комиссар сифатида Олим Арифов ҳамда ҳакамлар назоратчиси сифатида Фарҳод Абдуллаевлар иштирок этишади. Ўзбек футболи тарихида биринчи марта жаҳон чемпионатида бош ҳакам, лайнсменлар, ҳакамлар назоратчиси ва учрашув комиссари тўлиқ таркибда иштирок этишади.

ЎФА расмий сайтида ёзилишича, Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи кўрсатилган эътибор ва ишонч учун катта миннатдорчилик билдириб, ўзбек ҳакамларининг савиясини бутун дунёга яна бир бор кўрсатиш учун жаҳон чемпионатида бор маҳоратларини ишга солишга ваъда беришди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг