Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Роберто Карлос ўзбекистонлик футболчилар билан ўйнайди

Роберто Карлос ўзбекистонлик футболчилар билан ўйнайди

Фото: «XSPORT.ua»

28 январь куни жаҳон футболи юлдузи, Бразилия терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпиони бўлган ҳимоячи Роберто Карлос Тошкентга келади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Роберто Карлос ташрифи давомида ёш футболчиларга мастер-класслар ўтказиб, меҳрибонлик уйидаги болажонлар билан учрашиши кўзда тутилган. Шунингдек, бразилиялик футболчи иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ҳам ташкил қилинади. Роберто Карлоснинг ташрифига доир тадбирлар, жумладан, матбуот анжуманининг вақти ва бўлиб ўтадиган жойи кейинроқ алоҳида эълон қилинади, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик машҳур футбол юлдузлари ва фахрийлар иштирокида 10 дақиқадан иборат 2 таймли ўртоқлик ўйини ташкил қилинади. Роберто Карлос бу учрашувда ҳар икки жамоа таркибида биттадан таймда майдонга тушади. 

Шунингдек, ташриф давомида Роберто Карлосни ўзбек футболи билан яқиндан таништириш ҳам режалаштирилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг