Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Рома» – «Ливерпуль»: асосий таркиблар билан танишинг

«Рома» – «Ливерпуль»: асосий таркиблар билан танишинг

Яна саноқли дақиқалардан сўнг Европа чемпионлар лигаси ярим финали жавоб учрашуви доирасидаги «Рома» – «Ливерпуль» учрашуви бошланади.

Ўтган сафарги беллашувда инглиз клубининг бешта голи амалда масалани ҳал қилгандек эди гўё. Аммо Рим клуби ўйин охирида икки гол уриб, интригани оз бўлса ҳам қайтаришга эришган эдилар.

Хўш, бугун қандай натижа қайд этилади? Муҳаммад Салоҳ ўзининг собиқ жамоаси дарвозасини яна ишғол эта оладими?

Ҳар икки жамоа мураббийлари учрашувга энг оптимал таркибни танлаганлар. Қуйида таркиблар билан танишиб олишингиз мумкин.

Рома Италия – Ливерпуль Англия
Рома – Алиссон, Фасио, Манолас, Коларов, Пеллегрини, Флоренци, Наингголан, де Росси, Эль-Шаарави, Шик, Жеко.
Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Фирмино, Вейналдум, Салоҳ, Милнер, Мане, Хендерсон.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг