Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роналду, учта гол, саккизинчи хет-трик ва «Ювентус» кейинги босқичда

Роналду, учта гол, саккизинчи хет-трик ва «Ювентус» кейинги босқичда

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида «Атлетико» ва «Ювентус» ўртасида кечган биринчи баҳсдан сўнг туринликларда деярли имкон қолмагани ҳақида гапирилаётган эди. Чунки «Атлетико» ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Аммо бундай фикрда бўлганлар бир нарсани унутиб қўйишганди — «Ювентус» сафида Криштиану Роналду бор! Жавоб ўйинида катта саҳнага айнан у чиқди.

Учрашувнинг 27-дақиқасида Роналду бош билан зарба йўллаб, ҳисобни очди. Гарчи шундан сўнг Диего Симеоне шогирдлари вазиятни ўнглаш учун олдинга ташланган бўлса ҳам, вазиятни ўнглай олмадилар. Иккинчи бўлим аввалида эса Криштиану Роналду яна бош билан зарба йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Учрашувга якуний нуқта ҳам айнан Роналду услубида қўйилди. 86-дақиқада «Атлетико» дарвозасига пеналти белгиланди ва 11 метрлик нуқтадан ким зарба берганини топиш у қадар қийин бўлмаса керак. Роналду ва ҳисоб — 3:0.

Шу тариқа «Ювентус» сенсацион (!) тарзда кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Дарвоқе, Роналдунинг ҳисобида ЕЧЛдаги хет-триклар сони 8 тага етганини ҳам айтиб ўтиш лозим. Бу борада у билан бир поғонада ким турганини ўзингиз яхши биласиз. Месси!

Чемпионлар лигаси
1/8 финал, жавоб баҳси
Ювентус Италия – Атлетико Испания 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 — 27 Роналду, 2:0 — 49 Роналду, 3:0 — 86, пенальти Роналду.
Ювентус — Шченсни, Кьеллини, Бонуччи, Жоау Канселу, Жан, Спинаццола (Дибала, 67), Матюиди, Пьянич, Бернардески, Манджукич (Кин, 80), Роналду.
Атлетико — Облак, Хименес, Хуанфран, Арьяс (Витоло, 77), Годин, Коке, Родри Эрнандес, Сауль, Лемар (Корреа, 57), Мората, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Бернардески (64), Хуанфран (73), Хименес (86), Витоло (90).
Илк ўйин — 0:2.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг