Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия терма жамоаси Хорватияни мағлуб эта оладими?

Россия терма жамоаси Хорватияни мағлуб эта оладими?

Фото: «Rue20.com»

Футбол бўйича Россия терма жамоаси мухлисларига бугун чорак финал ўйинида рақиби – Хорватия терма жамоасини мағлуб этиш учун бор имкониятини ишга солишга ваъда берди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар қилмоқда.

Россия терма жамоаси мухлисларига қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдириб, кейинги босқичга чиқишга ваъда берди.

«Дўстлар, биз футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатидаги ғалабаларимизни давом эттириш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз. Сизларга ғалаба сурурини туҳфа этишда давом этамиз. Биз сизнинг қўллаб-қувватлашингиздан руҳланамиз. Сизлар дунёдаги энг зўр мухлисларсиз. Биз сизни жуда қадрлаймиз», – дея ёзув қолдирган Россия терма жамоаси ўзининг «Twitter»даги саҳифасида.

Россия – Хорватия терма жамоалари учрашуви бугун Сочи шаҳридаги «Фишт» стадионида Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг