Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сервер Жепаров қозоқ клубига ўтмоқда

Сервер Жепаров қозоқ клубига ўтмоқда

Ўзбекистонлик таниқли футболчи 35 ёшли Сервер Жепаров Қозоғистоннинг «Жетису» клуби қароргоҳига етиб келди. Бу ҳақда «KazFootball.kz» нашрига таяниб, «Sports.kz» хабар берди.

Сервер Жепаров ўз фаолияти давомида «Навбаҳор», «Пахтакор», «Бунёдкор», «Локомотив», «Сеул», «Соннам», «Ульсан Хёнде» клубларида тўп сурган. У сўнгги йилларда Эронда, аввалига «Истиқлол», кейин эса «Сепахон» клубларида тўп сурди.

Жепаров 9 карра Ўзбекистон чемпиони бўлган. У икки бор — 2008 ва 2011 йилларда Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Жепаров қозоқ клубида кўрикдан ўтадими, ёки дарҳол шартнома имзолайдими, ҳозирча аниқ эмас. Трансфер шартлари ҳам ошкор этилмаяпти. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг