Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини «Уэмбли»да ўтказади

Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини «Уэмбли»да ўтказади

Фото: «InstantBoxing.com»

Бокс бўйича жаҳон чемпиони, бугунги кунда профессионал рингда фаолият олиб бораётган чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсов фаолиятидаги бешинчи жангини ўтказади. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати хабар берди.

Ғиёсов 22 сентябрь куни Буюк Британиядаги «Уэмбли» стадионида рингга кўтарилади. Ўша куни унга никарагуалик Хулио Лагуна рақиблик қилади.

Маълумот учун, Шаҳрам шу кунгача профбоксда тўрт маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (3 таси нокаут). Лагуна эса 14 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғолиб бўлган. 10 та жангни муддатидан олдин якунлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг