Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини нокаутга учратди (видео)

Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини нокаутга учратди (видео)

Фото: «Youtube»

Бугун тонгда бокс бўйича Рио Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги 4-жангини ўтказди.

АҚШда ташкил этилган жангда ўзбекистонлик боксчи ганалик тажрибали Альберт Менсага қарши рингга кўтарилди. Африкалик боксчи шу вақтга қадар 38 та жанг ўтказиб, уларнинг 31 тасида ғолиб бўлган, 15 тасида рақибларини нокаутга учратган.

Шаҳрам жангнинг дастлабки раундларидан тезлиги эвазига устунликни ўз қўлига олди. Унинг кетма-кет ва кучли зарбаларидан рақиби 3-раундда нокаут ҳолатига тушди ва жанг муддатидан аввал якунланди.

Шу тарзда Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги 4-жангида ҳам ишончли ғалаба қозонди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг