Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шахмат бўйича Олий лига баҳслари ниҳоясига етди — Жавоҳир Синдоров тарихдаги энг ёш чемпион

Шахмат бўйича Олий лига баҳслари ниҳоясига етди — Жавоҳир Синдоров тарихдаги энг ёш чемпион

Фото: «Xabar.uz»

Халқаро шахмат академиясида шахмат бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати Олий лига баҳслари ниҳоясига етди. Мусобақада юртимизнинг энг кучли 13 шахматчиси ғолиблик учун ўзаро дона сурди.

13 тур давом этган чемпионатда Марат Жумаев, Нодирбек Яқуббоев, Нодирбек Абдусаттаров, Шамсиддин Воҳидов, Абдумалик Абдусалимов, Саидакбар Саидалиев ва Жавоҳир Синдоров каби шахматчилар қолган рақибларидан ўз тажрибалари ва ўзгача ўйин услуби билан ажралиб турди.

Кескин ва муросасиз ўтган баҳсларда 10 очко тўплаган Жавоҳир Синдоров шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой эгаллади. Иккинчи ҳамда учинчи ўрин бир хил 8,5 очко тўплаган Н.Ёқуббоев ва Н.Абдусатторовга насиб этди.

Ўзбекистон шахмат федерация матбуот хизматининг берган маълумотига кўра, биринчи ўринга 8.700.000 сўм, иккинчи ўринга 6.000. 000 сўм, учинчи ўринга 3.500.000 сўм пул мукофоти берилди. Шунингдек юқори саккизликка кирганлар пул мукофотлари билан тақдирланди (4-ўрин - 2 миллион, 5-ўрин - 1.5 миллион, 6-ўрин - 1.3 миллион, 7-ўрин - 1.1 миллион, 8-ўрин - 900.000 сўм).

Ғолибликни қўлга киритган Жавоҳир Синдаров Ўзбекистон шахмат тарихида энг ёш чемпионга айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг