Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Швецияда Иброҳимовичга ҳайкал қўйишмоқчи

Швецияда Иброҳимовичга ҳайкал қўйишмоқчи

Фото: «BFM RMC Sport»

Швецияда футболчи Златан Иброҳимовичнинг ҳайкалини ўрнатишмоқчи. Бу ҳақда AS хабарига асосланиб «Regnum» ёзмоқда.

Ҳайкалга Швеция футбол ассоциацияси буюртма берган. Унинг баландлиги — 2,7 метр, оғирлиги — 500 килограмм бўлади.

Бронза ҳайкал футболчи туғилиб, вояга етган Мальмё шаҳрида, Златан футболчилик фаолиятини бошлаган «Мальмё» клубининг эски ва янги стадионлари ўртасидаги майдонда ўрнатилади.

Маълумот учун: Златан Иброҳимович 2001—2016 йилларда Швеция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида «Мальмё», «Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «Милан», ПСЖ, «Манчестер Юнайтед» каби клубларда тўп сурган. Ҳозир эса Американинг «Лос-Анжелес Гэлакси» клубида жавлон урмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг