Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Суарес vs Забиҳилло. Уругвайга қарши кимлар ўйнайди?

Суарес vs Забиҳилло. Уругвайга қарши кимлар ўйнайди?

Фото: «championat.asia»

2 июнь куни тонгда Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент - Истанбул - Мадрид - Монтевидео йўналиши бўйича Уругвайга учиб кетади.

Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз 8 июнь куни сафарда Уругвай терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Терма жамоа мураббийлар штабида Виктор Карпенко ҳам иш бошлаган. У Капдзега ёрдамчи сифатида Уругвайга боради.

Мураббийлар Уругвайга қарши ўйинга қуйидаги футболчиларни жалб этган:

Дарвозабонлар:

Эргашев Ботирали (Навбаҳор)

Эргашев Умиджон (Насаф)

Суюнов Элдор (Пахтакор)

Ҳимоячилар:

Ашурматов Рустамжон (Бунёдкор)

Шихов Санъат (Бухоро)

Комилов Акрамжон (Бунёдкор)

Турсунов Достонбек (Нефтчи)

Қобилов Ислом (Бунёдкор)

Аъзамов Шерзод (Пахтакор)

Муҳаммадиев Шуҳрат (Локомотив)

Отахонов Аббосжон (Металлург)

Ярим ҳимоячилар:

Ҳамробеков Одилжон (Насаф)

Ғаниев Азизжон (Насаф)

Сидиқов Жавоҳир (Қўқон-1912)

Турғунбоев Азизбек (Навбаҳор)

Яхшибоев Жасур (Пахтакор)

Машарипов Жалолиддин (Пахтакор)

Икром Алибоев (Локомотив)

Кенжабоев Ислом (Насаф)

Ғиёсов Хуршид (Бунёдкор)

Собирходжаев Сардор (Бунёдкор)

Ҳужумчилар:

Ўринбоев Забиҳилло (Металлург)

Абдихолиқов Бобур (Насаф)

Эслатиб ўтамиз, Уругвай терма жамоаси 14 июнь куни Россияда бошланадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда. Оскар Табарес шогирдлари Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувида асосий таркибини майдонга тушириши кутилмоқда.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг