Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Суд Роналдуга нисбатан ҳукм чиқарди

Суд Роналдуга нисбатан ҳукм чиқарди

Фото: «Reuters»

Мадрид суди Португалия терма жамоаси ва Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни 23 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм этди. Бундан ташқари 23 миллион ерво миқдорида жаримага ҳам тортди. Шу тариқа анчадан буён  чўзилиб келаётган «Роналду иши» поёнига етди.

Футболчига нисбатан солиқлардан  бўйин товлаш айблови ачадан бери илгари сурилиб келаётган эди. Роналду ўзини у ёққа ташлади, бу ёққа ташлади, натижа бўлмагач, айбини тан олишдан ўзга чора топмади. Айбики, 2011 – 2014 йиллар мобайнида Испания давлат ғазнасига 5,7 миллон ерво солиқ тўламаганлиги эди. 

Ўша пайтда моҳир футболчи Мадриднинг «Реал» клубида жавлон урганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг