Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тарихда илк бор: ёш хоккейчиларга Президент совғалари топширилди

Тарихда илк бор: ёш хоккейчиларга Президент совғалари топширилди

Фото: «Uzreport.uz»

Конки, клюшка, шлем ва бошқа анжомларлардан иборат Президент совғаси «Бинокор» хоккей клубининг ёш ҳаваскор хоккейчиларига топширилди. Бу ҳақда «Узрепорт» АА хабар берди.

2017 йил мамлакат қишки спорт турлари тарихида ривожланишнинг бошланиш даври сифатида ёдда қоладиган бўлди. Айниқса, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «НUMO» спорт аренаси қурилиб, қишки спорт турларига оид 4 янги федерация ташкил этилди.

— Айтиш керакки, яқин вақт ичида Ўзбекистонда хоккей бўйича мусобақалар ташкил этилиши режалаштирилмоқда. 2020 йилда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ўртасида мамлакат чемпионатлари, 2022 йилдан бошлаб эса ёшлар ўртасида мусобақалар ташкил этилади. Шунингдек, федерация халқаро мусобақаларда ҳам иштирок этишни режалаштирмоқда, — дейди Ўзбекистон хоккей федерацияси бош котиби Шукрилла Каримов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг