Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тартиб-интизом қўмитаси олти футболчига қарийб 15 миллион жарима солди

Тартиб-интизом қўмитаси олти футболчига қарийб 15 миллион жарима солди

ЎзПФЛ расмий сайтида Тартиб-интизом қўмитасининг қарори эълон қилинди.

Унга кўра, ЎзПФЛ суперлиганинг бир, пролиганинг беш футболчисини жазолаган.

Жарима тўлаганлар орасида футзалчилар ҳам бор.

ЎзПФЛ
«Қўқон-1912» – «Қизилқум» учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган «Қизилқум» клуби футболчиси Э. Бойдуллаев 1та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 3 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

ПРОлига

«Машъал» – «Шўртан» учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган «Машъал» клуби футболчиси В. Шодиев 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга ярим миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

«Шердор» – «Локомотив-БФК» учрашувида ўйин қоидасини қўпол равишда бузгани учун майдондан четлатилган «Локомотив-БФК» жамоаси футболчиси С. Исмоилов 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга ярим миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

«Ифтихор» – «Лабса» учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган «Лабса» клуби футболчиси Ж. Шодмонов 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга ярим миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

«Ифтихор» – «Лабса» учрашуви вақтида бош ҳакам ёрдамчиси шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун четлатилган «Лабса» жамоаси бош директори Ш. Жўраев 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. Агар ушбу ҳолат яна такрорланадиган бўлса, Ш. Жўраевга нисбатан янада қаттиқроқ жазо чоралари кўрилиши белгилаб қўйилди.

«Ифтихор» – «Лабса» учрашуви вақтида ҳакамлар шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун четлатилган «Лабса» клуби ёшлар жамоаси мураббийи С. Тошев 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. Агар ушбу ҳолат яна такрорланадиган бўлса, С. Тошевга нисбатан янада қаттиқроқ жазо чоралари кўрилиши белгилаб қўйилди.

Футзал

«Қўқон-1912» – «Навбаҳор» учрашуви якунлангач рақиб жамоа дарвозабонини номақул сўзлар билан ҳақорат қилган «Навбаҳор» жамоаси аъзоси И. Жўраев 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 1 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

«Қўқон-1912» – «Навбаҳор» учрашувида рақиб жамоа ўйинчиси И. Жўраевнинг юзига тарсаки туширган «Қўқон-1912» жамоаси аъзоси А. Зияев 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 1 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

Аёллар футболи

«Пахтакор» – «Бухоро» учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган «Пахтакор» клуби футболчиси М. Воҳидова 2та учрашувга дисквалификация қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг