Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда илк бор 80га яқин отлиқ иштирокида парад ўтказилди (фото)

Тошкентда илк бор 80га яқин отлиқ иштирокида парад ўтказилди (фото)

Фото: «uz24.uz»

Тошкент шаҳрида яшовчилар ва унинг меҳмонлари унутилмас томошанинг гувоҳи бўлишди. Пойтахт марказида отлар паради ташкил этилди, деб хабар бермоқда «uz24.uz» нашри.

Парадда Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги қошидаги патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия отлиқ эскадрони фахрий қоровули батальони ходимлари, шунингдек республиканинг турли от спорти йўналишлари бўйича терма жамоаларнинг етакчи спортчилари иштирок этишди.

Бу каби тадбирлар дунёнинг турли мамлакатлари учун ноёб ҳодиса эмас. Аммо Ўзбекистон учун ушбу флешмоб биринчиси бўлди.

Шу тарзда ташкилотчилар республиканинг от спорти соҳасини «бўй-басти билан» кўрсатиб беришга интилишди, жамоатчиликнинг эътиборини от спорти турларига қаратиш, ўсиб келаётган авлод орасида от спортини оммалаштиришга ҳаракат қилишди.

Бу ишга шунингдек мамлакатнинг куч тузилмалари ходимлари, машҳур спортчилари ўз хиссаларини қўшишди. Улар тантанали хизмат ва спорт кийимларида, Ўзбекистон байроғини баланд кўтарган ҳолда, Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб марш қилиб юришди.

Бугунги парадда 80 га яқин зотдор отлар иштирок этишди. Бундай миқдордаги жониворлар билан умумжаҳон ўлчовлар бўйича бу парадни йирикларидан бирига киритиш мумкин. Кенг кўламлилиги бўйича охирги жаҳон рекорди ўтган йили БААда 116 та от иштирокида қўйилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг