Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тоттенхэм» драматик ўйинда «Манчестер Сити»дан ўтиб, ЕЧЛ ярим финалига чиқди

«Тоттенхэм» драматик ўйинда «Манчестер Сити»дан ўтиб, ЕЧЛ ярим финалига чиқди

Фото: «Google.com»

Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб ўйинида «Тоттенхэм» сафарда «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушиб, мағлубиятга учради аммо икки ўйин натижасига кўра ярим финалга йўл олди.

Жамоалар ўртасида кечган дастлабки баҳсда «Тоттенхэм» ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. «Манчестер Сити» ўз майдонида 4:3 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди, аммо сафардаги гол тизимига кўра «Тоттенхэм» ярим финалга йўл олди.

Эътиборли томони, лондонликлар сафида Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Сон Хин Мин иккита гол киритган.

Чемпионлар лигаси
Чорак финал, жавоб баҳси
«Манчестер Сити» – «Тоттенхэм» 4:3 (2:2, 2:1)
Голлар: 1:0 – 4 Стерлинг, 1:1 – 7 Сон Ҳин Мин, 1:2 – 10 Сон Ҳин Мин, 2:2 – 11 Бернарду Силва, 3:2 – 21 Стерлинг, 4:2 – 59 Агуэро, 4:3 – 73 Льоренте.
«Манчестер Сити» – Эдерсон, Компани, Менди (Сане, 84), Уокер, Лапорт, Сильва (Фернандиньо, 63), Гюндоган, Бернарду Силва, де Брюйне, Стерлинг, Агуэро.
«Тоттенхэм» – Льорис, Алдервейрелд, Роуз, Триппьер, Вертонген, Эриксен, Ваньяма, Лукас Моура (Дэвис, 82), Сиссоко (Льоренте, 41), Алли, Сон Ҳин Мин.
Огоҳлантиришлар: Сиссоко (41), Сон Ҳин Мин (48), Роуз (54), Ваньяма (77).
Илк ўйин – 0:1

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг