Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия клуби трансферда адашиб бошқа футболчини сотиб олди

Туркия клуби трансферда адашиб бошқа футболчини сотиб олди

Алфа Жаллоу.

Фото: «Foroyaa»

Ҳозир ёзги трансферлар айни авжида. Туркия ҳам бу жараёнда фаол. Шунчаликки, ҳатто шошилинчда бир футболчи ўрнига бошқа биров сотиб олинди. Бу ҳақда «Foroyaa» хабар берди.

Туркия чемпионатининг иккинчи дивизонида қатнашаётган «Менеменспор» клуби Португалия чемпионатининг учинчи лигаси аъзоси — «Алкошетенсе» клубидан гамбиялик форвард (ҳужумчи) Алфа Жаллоуни сотиб олганини эълон қилди.

Айтишларича, битим шартлари ҳар икки томонга ҳам маъқул келиб, музокаралар тезда якунига етган. Бироқ орадан бир сутка ўтиб қарашса, бу бошқа футболчи, вақтни йўқотмасдан  у билан шартномани бекор қилишган.

Ламин Жаллоу. Фото: «Foroyaa»

Гап шундаки, туркларга чиндан ҳам Жаллоу, чиндан ҳам форвард, чиндан ҳам гамбиялик футболчи керак эди. Бироқ у бошқа — Гамбия терма жамоаси аъзоси, Италия «B» сериясидаги «Салернитана» клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган Ламин Жаллоу эди. Улар шунчаки фамилиядош ва ватандош эдилар, холос.

P.S. Суратларга эътибор беринг: адаштирмаслик мумкин эмас...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг