Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

U-23 Осиё чемпионати. Япония – Ўзбекистон: Таркиблар маълум

U-23 Осиё чемпионати. Япония – Ўзбекистон: Таркиблар маълум

Фото: «The-uff.com»

Бугун U-23 Осиё чемпионати чорак финалининг илк учрашувида Равшан Ҳайдаров жамоаси Японияга қарши майдонга тушади.

Япония мусобақанинг «B» гуруҳида барча уч учрашувда ғалаба қозониб, ўз гуруҳида пешқадам сифатида чорак финалга йўл олган бўлса, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «A» гуруҳида Қатар олимпия терма жамоасида сўнг иккинчи ўринни қўлга киритган эди.

Маълумот учун, Япония терма жамоаси мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Япония ёшлари аввалги Осиё чемпионатида Жанубий Кореяни финал учрашувида 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритган эдилар. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса, аввалги икки Осиё чемпионатида гуруҳ босқичидан ўта олишмаган. Бу сафарги Осиё чемпионати чорак финали Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун илк чорак финал учрашуви ҳисобланади.

Бироз аввал ушбу баҳсда асосий таркибда майдонга тушадиган футболчилар номи маълум қилинди. Таркиблар қуйидагича:

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Япония олимпия терма жамоалари аввалроқ, Таиланддаги халқаро ўртоқлик турнири финалида майдонга тушишган ва унда Ўзбекистон олимпия термаси пенальтилар сериясида ғалаба қозонган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг