Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Учинчи олтин медаль учун. Чемпион қайтмоқда!

Учинчи олтин медаль учун. Чемпион қайтмоқда!

Фото: «Euronews»

Франциялик икки карра олимпия чемпиони, дзюдочи Тедди Ринер (+100 кг.) татамига қайтишга қарор қилди. Афтидан рақиблари Ринернинг катта спорт билан хайрлашганидан эрта суюнишган кўринади.

«Дзюдода уч карра олимпия чемпионлари саноқли. Рекордчи битта — 60 килограммлик япон Номура. Агарда мен Токиода ҳам ғалаба қозона олсам, учта олтинни қўшиб ҳисоблаганда тўртта олимпия медали бор биринчи дзюдочига айланаман. Мақсадим шу. Ҳатто бу менинг бутун фаолиятимни сўроқ остига қўйиши мумкин бўлган чорловдир», — деди Ринер.

Ринер 2019 йилнинг сентябрида Токиодаги жаҳон чемпионатида жамоавий беллашувларда бел олишади. Яккалик баҳслари ҳақида кейинроқ ўйлаб кўрмоқчи.

Буёғи энди унинг жисмоний ҳозирлигига ҳам боғлиқ. Чунки 29 ёшли спортчи 14 йилни татамида ўтказган, энди унинг тани зўриқишларга қанчалик дош бера олади? Қолаверса, бир йиллик танаффусда тўплаган ортиқча вазнидан қутулишига ҳам тўғри келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг