Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг расмий тўпини тақдим этди

УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг расмий тўпини тақдим этди

Фото: «Twitter.com»

Европа футбол уюшмалари иттифоқи — УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг ушбу мавсум учун расмий тўпини тақдим этди.  

Бу йилги плей-офф қатнашчилари оқ-тўқ сариқ тўпда ўйнайди. Футбол тўпи «Adidas» томонидан ишлаб чиқарилди. Тўпга «Кўҳна қитъа»нинг бош клуб соврини тасвири ва «Madrid 19» ёзуви туширилган — финал ўйини Мадриддаги «Атлетико»нинг 60 минг кишилик «Wanda Metropolitano» стадионида 1 июнь куни бўлиб ўтади.

ЧЛ 1/8 финалининг илк ўйинлари эса 12 ва 20 февраль кунлари, жавоб ўйинлари 5 ва 13 март кунлари бўлиб ўтади.

Плей-офф қуйидаги жуфтликлар ўртасида бўлиб ўтади:

  • «Шальке» (Германия) — «Манчестер Сити» (Англия);
  • «Атлетико» (Испания) — «Ювентус» (Италия);
  • «Манчестер Юнайтед» (Англия) — «ПСЖ» (Франция);
  • «Тоттенхэм» (Англия) — «Боруссия Дортмунд» (Германия);
  • «Лион» (Франция) — «Барселона» (Испания);
  • «Рома» (Италия) — «Порту» (Португалия);
  • «Аякс» (Голландия) — «Реал» (Испания);
  • «Ливерпуль» (Англия) — «Бавария» (Германия).
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг