Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Умид Аҳмаджонов Дубайда АҚШ, Канада ва Мексика футбол федерациялари раҳбарлари билан кўришди

Умид Аҳмаджонов Дубайда АҚШ, Канада ва Мексика футбол федерациялари раҳбарлари билан кўришди

Айни кунларда Дубайда бўлиб турган Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун Дубайда КОНКАКАФ вакиллари АҚШ, Канада ва Мексика футбол федерациялари президентлари билан кўришди.

Жумладан, АҚШ футбол федерацияси президенти Карлос Кардейро, Мексика футбол федерацияси президенти Десио де Мария Серрано ва Канада футбол федерацияси президентлари билан суҳбат чоғида футбол ривожи йўлида ўзаро тажриба алмашиш, болалар ва оммавий футбол бўйича мутахассисларни жалб қилиш, маркетинг ва ҳомийларни жалб қилиш масалаларида ҳамкорлик бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Ўз ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш керакки, АҚШ, Канада ва Мексика тарихда биринчи марта 2026 йилга Жаҳон чемпионати қўшмезбонлиги учун даъвогарлик қилмоқда. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, КОНКАКАФ вакиллари учун Осиёда ўз ўрнига эга бўлган Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик қилиш ўзаро манфаатли ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг