Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳаммага етадими? Сувнинг атиги 0,75 фоизи инсоният ихтиёрида

Ҳаммага етадими? Сувнинг атиги 0,75 фоизи инсоният ихтиёрида

Фото: «Theworldnews.net»

Инсоният жиддий синовлар арафасида — иқлим ўзгаришлари ва аҳоли сонининг ўсиб бориши сув танқислигини келтириб чиқаради.

«The Economist» ёзишича, юқоридаги хулосага келган олимлар ҳар хил глобал иқлим моделларини таҳлил қилиб, келажак сценарийларини тузишга уринишди: хўш, воқеалар ривожи шу тахлитда кечса, сувга бўлган талабни қондиришга қандай таъсирини ўтказади?

Ҳисоблаб чиқишди: Ердаги жамики сувнинг 97,5 фоизи — шўр, ичишга яроқсиз, 1,75 фоизи — қутбларда ва музликларда. Ихтиёримиздаги 0,75 фоиз обиҳаёт бўлса асосан ер остида жойлашган. У ҳам қуриб боряпти...

Тадқиқот давомида аниқланишича, ҳатто аҳоли жон бошига сув истеъмоли даражасини пасайтириш ҳам танқислик муаммосига ечим бўла олмайди. Прогнозланаётган сув етишмовчилигини пасайтириш учун ҳар хил стратегиялар кўриб чиқилди: сув омборлари сиғимини ошириш, ер ости сувларини катта миқдорда тортиб олиб, ўрнини дарё ва ирмоқлар сувлари билан тўлдириш ва бошқалар.

Сув омборлари сиғимини ошириш, айниқса, АҚШнинг иқлим ўзгаришлари оқибатида қурғоқчилик янада кучайиши кутилаётган ҳудудларида, сув танқислигини ҳал қилишда энг мақбул ечим бўлолмайди.

Жаҳонда сувдан фойдаланиш сўнгги 100 йилда олти барвар ошди, 2015 йилга бориб яна 20-50 фоизга ошиши кутилмоқда.

Энг йирик сув ости тизимларининг учдан бир қисми қуриб қолиш хавфи остида турибди. Оқибатда сув танқислиги ўта кучли шароитда яшовчилар сони 2050 йилда 3,2 миллиард кишига ўсади — булар фақат қашшоқ мамлакатлар аҳолиси эмас. Австралия, Испания, Италия ва ҳатто Америка сувсизликдан азият чека бошлайди.

2050 йилга бориб жаҳон аҳолиси сони 9,4—10,2 млрд. кишига етиши айтилмоқда. Аҳолиси энг тез кўпаяётган Африка ва Осиё ҳозирданоқ сув етишмовчилиги муаммоси билан яшаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг