Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

81 ёшли фахрий ўқитувчи ёшларга дарсни қандай ўтиш бўйича «Маҳорат дарси» ўтмоқда

81 ёшли фахрий ўқитувчи ёшларга дарсни қандай ўтиш бўйича «Маҳорат дарси»  ўтмоқда

Фото:«Халқ таълими вазирлиги»

Жарқўрғонлик 81 ёшли фахрий ўқитувчи Худойберди Мамадалиев ўқитувчиларга ўз ҳаётий тажрибаси асосида кимё фанидан дарс ва лаборатория машғулотларини қандай ўтиш кераклиги бўйича «Маҳорат дарс» ўтмоқда.

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан жорий йилдан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳарда 4 та йўналишда — «Аниқ фанлар», «Табиий фанлар», «Гуманитар фанлар» ва «Филология фанлар» бўйича таянч мактаблари белгиланиб, уларда олий таълим муассасалари ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари билан ҳамкорликда педагоглар учун узлуксиз методик хизмат йўлга қўйилган.

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 12-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати кимё фанида туман миқёсида таянч мактаби сифатида белгиланган  бўлиб, муассасада тумандаги кимё фан ўқитувчилари учун узлуксиз методик хизмат ташкил этилган.

81 ёшли меҳнат фахрийси Худойберди бобо Мамадалиев,  тумандаги 37-сонли мактабда узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган. Жамиятдаги ўзгаришлар, хусусан таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, унда фаол иштирок этиб келмоқда.

Худойберди бобо Мамадалиев 12-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатида «Устоз-шогирд» анъаналарини давом эттирган ҳолда, кимё фани ўқитувчиларига дарсни қизиқарли ўтиш, амалий машғулотларни олиб бориш, ўқувчилар билан ишлаш бўйича ўзининг кўп йиллик тажрибалари асосида «Маҳорат дарс»ларини ўтиб келмоқда.

Жарқарғон туман халқ таълими бўлими ҳозирда 80 ёшдан ошган 5 нафар фаол фахрий педагоглар билан «Устоз-шогирд» анаъналарини давом эттиришда ҳамкорлик қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг