Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абитуриентлар кўплиги туфайли давлат хизматлари автобусларда ҳам кўрсатилмоқда

Абитуриентлар кўплиги туфайли давлат хизматлари автобусларда ҳам кўрсатилмоқда

Фото: Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати

Давлат хизматлари марказлари ОТМларга қабул қилишда мурожаат этувчиларнинг юқори оқими туфайли  24 соатлик иш режимига ўтказилди. Яъни, ҳужжатларни исталган қулай вақтда топшириш имконияти яратилди.

Агентлик матбуот хизматига кўра, абитуриентлар юқори оқими сабабли, махсус хизмат ускуналар билан жиҳозланган Давлат хизматлари агентлигининг автобуслари ёрдам беришга шошилмоқда.


Масалан, Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари бундай мобил хизматларни Самарқанд давлат университети ҳудудида кўрсатилмоқда. Куннинг биринчи ярмида улар 100 дан ортиқ абитуриентларни рўйхатдан ўтказди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг