Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда Шимолий Хитой технология университетининг факултети очилади

Андижонда Шимолий Хитой технология университетининг факултети очилади

Фото: Андижон машинсозлик институти ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси олий таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро алмашувларни ривожлантириш, бу борадаги илғор тажрибани ўзлаштириш йўлида музокаралар ўтказиш мақсадида Шимолий Хитой технология университети вице-президенти, профессор Шеи Зи Ли хоним бошчилигидаги делегация аъзолари Андижон машинасозлик институтига ташриф буюришди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Андижон машинсозлик институти ахборот хизматидан маълум қилишди.

Фото: Андижон машинсозлик институти ахборот хизмати

Хитойлик меҳмонлар Андижон машинасозлик институти профессор-ўқитувчилари билан учрашиб, ўзаро тажриба алмашиш, илмий тадқиқот ишларни ҳамкорликда олиб бориш, илмий лойиҳаларини тайёрлаш каби бир қатор масалаларда ўзаро фикр алмашишди.

Ташриф давомида Шимолий Хитой технология университети ва Андижон машинасозлик институти ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Унга кўра, икки олий таълим муассасалари ўртасида қўшма факултет очиш, талабаларни ҳамкорликда ўқитиш, қўшма диплом бериш каби масалалари режалаштириб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг