Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Божхона институти қайта ташкил этилди

Божхона институти қайта ташкил этилди

Фото: «Ҳуқуқий ахборот» канали

Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарор билан Олий ҳарбий божхона институти Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти этиб қайта ташкил этилди.

Институт божхона органлари учун  таълим муддати тўрт йил бўлган бакалаврларни ва таълим муддати бир йил бўлган магистрларни тайёрлайди.

Институтда божхона иши ва юриспруденция (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) таълим йўналишлари бўйича мутахассислар ўқитилиши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг