Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бу йил Ўзбекистон ОТМларга қанча абитуриент қабул қилиниши маълум бўлди

Бу йил Ўзбекистон ОТМларга қанча абитуриент қабул қилиниши маълум бўлди

Бу йил Ўзбекистон олий ўқув юртларида бакалавриат учун 69460 нафар абитуриентлар қабул қилинади. Бу ҳақда Электрон таълим маркази ахборот хизмати маълум қилди.

Бу йил ўтган йилгига қараганда 1714 нафар кўпроқ абитуриентга талаба бўлиш насиб этади.

Магистратура босқичига қабул қилиш даражаси эса 640тага кўпайиб, 5640тага етди. Улардан 1556 нафари грант (ўзгаришсиз), 4384 нафари шартнома асосида (ўтган йили - 3444 эди).

Махсус сиртқи бўлимга қабул квотаси деярли икки баробар ошди: 11765 талаба (ўтган йили - 5955), шу жумладан 15 та грант (ўзгаришсиз) ва 11750 талаба (ўтган йили- 5940) тўлов асосида қабул қилиниши маълум бўлди.

Умумий қабул квотаси деярли 8500 тага ортди. Ўтган йили 78701 бўлган бўлса, бу йил 87165 тага етказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг