Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Журналистика университетида ижодий имтиҳон бошланди (фото)

Журналистика университетида ижодий имтиҳон бошланди (фото)

Фото: «Uza.uz»

Бугун, 17 июль куни Ўзбекистон Оммавий коммуникация ва журналистика университетида илк ижодий имтиҳон (суҳбат) бошланди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Ижодий имтиҳонда мамлакатимизнинг таниқли журналистлари абитуриентларни синовдан ўтказишмоқда. Хусусан, улар орасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги масъул ходимлари, шунингдек, таниқли журналистлардан Лола Исломова, Муҳаммаджон Обидов, Аҳмаджон Мелибоев, Мирзакарим Тўхтамирзаевлар бор. Ҳар бир йўналиш бўйича (Телерадио, босма оммавий ахборот воситалари, интернет, спорт) мутахассислар жалб этилган.

Бир абитуриентдан 3 нафар мутахассис имтиҳон олмоқда. Университет ўқитувчиларини эса имтиҳон олувчилар сафида учратмайсиз. Аудиторияларга камералар ўрнатилган бўлиб, ташқарида ота-оналар имтиҳон жараёнини тўғридан-тўғри кузатиб боришмоқда. Абитуриентлар ҳаяжон билан суҳбат имтиҳонига ўз навбатларини кутмоқдалар. Бўлажак ёш журналистларнинг нигоҳида ўзига бўлган ишончни сезиш мумкин.

«Журналист бўламан» деб бел боғлаган абитуриентларни яна ёзма ижодий имтиҳон ва тест синовлари кутмоқда. Имтиҳон якунида журналистларнинг абитуриентлар ҳақидаги фикрларини тақдим этамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг