Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Журналистика университетида янги тайинловлар амалга оширилди

Журналистика университетида янги тайинловлар амалга оширилди

Доцент Нозима Муратова.

Фото: «Kun.uz»

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг раҳбар ходимлари тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

Доцент Алишер Матёқубов. Фото: «Kun.uz»

Жумладан, филология фанлари номзоди, доцент Алишер Матёқубов университетнинг ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори лавозимига тайинланган.

Профессор Файзулла Мўминов. Фото: «Kun.uz»

Филология фанлари доктори, профессор Файзулла Мўминов «Илмий ва инновацион ишлар бўйича проректор» вазифасига қўйилган.

Шунингдек, филология фанлари номзоди, доцент Нозима Муратова «Интернет журналистика ва ижтимоий тармоқлар» факультети декани лавозимига тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 24 майида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил қилинган эди. Мазкур университетга Халқаро Пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев ректор этиб тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг