Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактаб ўқувчилари ҳафтасига 4 соат спорт тўгаракларида шуғулланади

Мактаб ўқувчилари ҳафтасига 4 соат спорт тўгаракларида шуғулланади

Фото: «Uza.uz»

«Давлат таълим муассасалари ҳузурида спорт клубларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари ҳузурида спорт клублари ташкил этилади.

Спорт клубларининг асосий вазифаси этиб, жумладан умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун спорт турлари бўйича ҳафтасига камида 4 соат, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари учун 6 соатдан синфдан ташқари спорт тўгараклари машғулотларини ташкил этиш белгиланди.

Спорт клубига спорт клуби ташкил этилган давлат таълим муассасасида таълим олаётган ва фаолият юритаётган ўн ёшга тўлган ўқувчилар, талабалар, педагоглар ва бошқа ходимлар ихтиёрий аъзо бўлишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг