Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактабда ишловчи пенсионерларга 100 фоиз пенсия тўланиши мумкин

Мактабда ишловчи пенсионерларга 100 фоиз пенсия тўланиши мумкин

Фото: «Норма»

Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Президентнинг «Халқ таълими тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳаси муҳокама қилинмоқда, деб хабар бермоқда «Норма».

Ҳужжатда юқори тоифали мутахассислар учун халқ таълими муассасалари жозибадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш назарда тутилган. 

Ҳужжатга кўра, 2019 йил 1 январдан халқ таълими муассасаларида ишловчи пенсионер ходимларга тўлиқ миқдорда пенсия тўлаш таклиф этилмоқда.

Шу пайтдан эътиборан умумтаълим муассасалари раҳбарларини пуллик хизматлар кўрсатишдан келиб тушадиган қўшимча даромадларнинг 10 фоизигача миқдорида моддий рағбатлантириш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда. 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг