Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактабларда янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади

Мактабларда янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Facebook»даги саҳифасида маълум қилди.

Вазирнинг қайд этишича, Президент фармонига биноан Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон аҳолисига 31 августдан 4 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгиланган. Мактаб ўқитувчилари ҳам ушбу дам олиш имкониятидан тўлақонли фойдаланиши учун янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади.

«Бу борада ички туризм имкониятларидан оилавий фойдаланишни режа қилган, лекин фарзанди ўқишга чиқиши муносабати билан иккиланиб турган ота-оналарга ҳам қўшимча имконият яратилди», дея изоҳ қолдирган Шерзод Шерматов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг