Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Малайзиялик талабалар Ўзбекистонда стажировка ўташди

Малайзиялик талабалар Ўзбекистонда стажировка ўташди

Фото: Тошкент молия институти

Малайзия энергетика миллий университети (Universiti Tenaga Nasional)нинг бир гуруҳ талабалари ва профессор-ўқитувчилари қисқа муддатли стажировка ўташ учун Тошкент молия институтига келишди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.

Институт томонидан ишлаб чиқилган «Study Tour» махсус таълим туризми дастури бўйича хорижий талабаларга «Financial accounting», «Audit», «Monetary policy in Uzbekistan», «Uzbek language»(Beginner level) модуллари орқали таълим хизматлари экспорти йўлга қўйилди.

Дастур доирасида Тошкент шаҳридаги тарихий қадамжолар ва Тошкент вилоятининг тоғолди ҳудудлари, Самарқанд ва Бухоро каби тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этилади.

Шунингдек, дастур бўйича Ўзбекистон ва Малайзия ёшлари ўртасида мулоқот ўтказилиши кўзда тутилган.

«Study Tour» махсус таълим туризми дастури бўйича йил якунига қадар Жанубий Корея, Малайзия, Россиядан талабалар ташриф буюриши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг