Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тугатилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тугатилди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Фармон билан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тугатилди ва унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари Вазирликка ўтди.

Вазирлик олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими бўйича ягона давлат сиёсатини, шунингдек олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқув-тарбия жараёнига ташкилий ва методик раҳбарликни амалга ошириш юзасидан ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

2019 йил 1 августдан бошлаб ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Вазирлик бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорида қўлланади;

 Вазирлик марказий аппаратининг:
- фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ойлик иш ҳақига – 30 фоиз;

- фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ойлик иш ҳақига – 35 фоиз устамалар белгиланади.

Вазирликнинг марказий аппарати ходимлари ойлик лавозим маошига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида хизмат қилган умумий иш стажи учун 3 йилдан 5 йилгача – 10 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача – 20 фоиз, 10 йилдан 20 йилгача – 30 фоиз, 20 йилдан ортиқ – 40 фоиз ойлик устамалар тўланади.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ректорлари, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда:

- хорижий фуқароларни ўқитиш учун олий ва касб-ҳунар таълими муассасаларида алоҳида бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари, касблар ва мутахассисликлар очиш, уларни ўқитиш тили ҳамда академик гуруҳ шакллантириш учун зарур талабалар (ўқувчилар) сонини белгилайди;

- касб-ҳунар таълими муассасаларида касблар ва мутахассисликлар бўйича таълим олиш истагида бўлган хорижий фуқароларни ўқитиш муддати, давомийлиги ва уларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг