Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОТМларга қабул бошланди(ми)? Вазирлик изоҳ берди

ОТМларга қабул бошланди(ми)? Вазирлик изоҳ берди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқ ва мессенжерларларда ОТМларга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш бошланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур хабар бўйича баёнот берди.

«Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги турли норасмий манбаларда олий таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш бошланганлиги ҳақидаги хабарларни расман рад этади.

Республика олий таълим муассасаларига 2019-2020-ўқув йили учун қабул жараёни Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабул тўғрисидаги қарори асосида қабул режалари тасдиқланган кундан бошланади» дейилади баёнотда.

Вазирлик тизимга оид энг сўнгги ва расмий ахборотлар билан бевосита ўзининг расмий веб-сайти ва ижтмоий тармоқлардаги саҳифалари орқали топиш мумкинлигини эслатиб ўтган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг