Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек тили ва адабиёти университети «тилнинг ижтимоий мавқеини мустаҳкамлаш учун» янги ташаббус билан чиқди

Ўзбек тили ва адабиёти университети «тилнинг ижтимоий мавқеини мустаҳкамлаш учун» янги ташаббус билан чиқди

Фото:«Xabar.uz»

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташаббуси билан ўзбек тилининг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш ва оммавий саводхонликни тарғиб этиш мақсадида «Diktant.uz» акцияси ташкил этилмоқда. Бу борадаги ишларни самарали йўлга қўйиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ тузилиб, чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Акция жорий йилнинг 28 май куни Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУда ўтказилиши режалаштирилган. Акцияда иштирок этишни истаганлар www.diktant.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Мазкур акциянинг ўтказилиши билан боғлиқ барча янгиликларни diktant.uz ва ТошДЎТАУнинг расмий веб-сайти (www.navoiy-uni.uz) ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан топишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг