Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон мактабларида олий маълумотга эга бўлмаган қанча ўқитувчи бор?

Ўзбекистон мактабларида олий маълумотга эга бўлмаган қанча ўқитувчи бор?

Фото:«Xabar.uz»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Анжуманда вазир халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва ҳаётга татбиқ этилиши режалаштирилган вазифалар хусусида маъруза қилган.

9 та устувор йўналиш ва 48 та махсус критерия бўйича бажарилиши кўзда тутилган Концепциянинг соҳани малакали кадрлар билан тўлдиришга доир қисми ҳақида фикр юритар экан, Шерзод Шерматов айни пайтда бу борадаги аҳволимиз мақтанарли эмаслигини, мисол учун, тизимда ишлаётган ўқитувчиларнинг қарийб олтмиш минг нафари олий маълумотга эга эмаслигини айтиб ўтди.

– Шундай таассурот уйғонадики, улар худдики ҳеч қаерда иш тополмагандан сўнг «Мен ҳам қаердадир ишлашим керак-ку», деб мактабга келгандек, – деди Шерзод Шерматов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг