Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қинғир йўл билан ўқишга кирганларни ОТМдан четлатиш тартиби белгиланди

Қинғир йўл билан ўқишга кирганларни ОТМдан четлатиш тартиби белгиланди

Фото: «Google.com»

Ҳуқуқшунос-блогер Хушнуд Худойбердиев олий таълим муассасаларига қинғир йўллар билан кирганларга нисбатан чора кўрилиши ҳақида қонунчиликдаги ўзгариш борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ёдингиздами, каналим орқали бир қизиқ мавзуни кўтариб чиққан эдим. Яъни кириш имтиҳонларида қинғир йўл билан ўқишга кирган абитуриентларни уларнинг айби кейинчалик аниқланган тақдирда ҳам, талабаликдан четлаштириб бўлмаслиги, бунинг қонуний асоси йўқлиги ҳақида. Эсладингиз-а?

Кеча эълон қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 360-сонли қарори билан ушбу масалага ҳам ойдинлик киритиб кетилибди.

Аниқроғи “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низомга қўшимча киритилди ҳамда талабани ОТМдан четлатишга асос бўладиган ҳолатлар рўйхати қуйидаги банд билан тўлдирилди:

«з) суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди);»

Менимча, ушбу бандни шарҳлашга эҳтиёж бўлмаса керак. Таклифимиз тўлиқлигича қабул қилинибди, ташаккур.

Айтганча, талабани ОТМдан четлатиш тартибига яна бир кичик ўзгариш киритилди, яъни эндиликда талаба ОТМнинг одоб-аҳлоқ қоидаларини бузган бўлса ҳам, уни талабаликдан четлатиш мумкинлиги белгиланди. Илгари мазкур бандда фақат ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидалари саналган эди».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг