Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонлик магистрлар Тошкентда иш ўрганмоқда

Қозоғистонлик магистрлар Тошкентда иш ўрганмоқда

Фото: Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти

Қарағанда давлат техника университети ва Жанубий Қозоғистон давлат университетларининг магистрантлари Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтида илмий стажировка ўтамоқда.

Икки давлат ёш мутахассисларининг бу галги илмий мулоқоти темир йўллари соҳасида ахборот технологиялари, маркетинг ва рақамли транспорт хизматларини жорий қилишдаги интеграцион жараёнларга қаратилди.

Хорижлик талабалар ТТЙТМИ илмий лабораторияларда бўлиб, ёш олимларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан танишди. Меҳмонлар томонидан етакчи профессорлар кўмагида магистрлик диссертациялари мавзулари бўйича маълумотлар тўплаш, саралаш ва таҳлил қилишга асосий эътибор қаратилган.

Аввалроқ, Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти матбуот хизмати жорий йилги битирувчилар тўлиқ ишга жойлашгани хусусида хабар берганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг