Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сенат: Ўзбекистонда юзлаб мактаблар қўлбола печларда иситилмоқда

Сенат: Ўзбекистонда юзлаб мактаблар қўлбола печларда иситилмоқда

Фото: «Uza.uz»

Сенат ялпи мажлисида Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ўтказилган ўрганишлар мазкур ҳудудлардаги 167 мактаб мўрили чўян ва қўлбола печлар билан иситилаётгани танқид қилинди. Бошқа вилоятларда ҳам аҳвол бундан яхшироқ эканлигига ҳеч ким кафолат бермайди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

— Болаларнинг соғлиғига ва ҳатто ҳаётига хавф соладиган, уларда сурункали касалликларни келтириб чиқарадиган бу муаммони бартараф этиш бўйича Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари қандай ташаббус ёки талаб билан чиқди? — деди Сенат раиси Н.Йўлдошев. — Агар бундай ташаббуслар, мисол учун, Молия вазирлигига киритилган бўлса, бу вазирлик қандай чоралар кўрди? Бу ҳолат эртага мудҳиш оқибатларни келтириб чиқармаслигига ким кафолат беради?

Ҳолбуки, ижтимоий тармоқларда ва фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг ахборотларида ис газидан заҳарланишнинг аянчли ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар тез-тез тарқатилмоқда.

Сенат раиси бу каби муаммоларни бартараф этиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг