Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов: «Форма масаласига нуқта қўйиш вақти келди»

Шерзод Шерматов: «Форма масаласига нуқта қўйиш вақти келди»

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг «Facebook»даги саҳифасида «O‘zbekiston 24» телеканали орқали мактаб формаси ҳақида намойиш этилган видеолавҳа юзасидан ўз фикрини билдирди.

«Халқ таълими тизимидаги фаолиятимизнинг биринчи кунларида мактабларда жуда кўп муаммолар йиғилиб қолганлиги, улар қолиб иккинчи даражали бўлган форма ҳақида жуда кўп муҳокамалар бўлаётгани ҳақида айтиб ўтган эдик.

Лекин, афсуски, халигача шу масала муҳокама қилинмоқда. Менимча, ушбу масалага нуқта қўйиш вақти келди»,-деган Шерматов.

«Ўқитувчиларимизнинг обрўсини тўкишга эмас, оширишга ҳаракат қилайлик. Ўзи шундоқ ҳам яхши ўқитувчи топиш қийин»,- қўшимча қилган вазир, - «Агарда кийимига эътироз бўлса, уни оммага муаммо қилиб кўрсатгандан кўра ўқитувчини ўзига айтиб қўйиш яхшироқ. Ўзи умуман, телевидение орқали кимнидир рухсатисиз танқид қилинаётганда, иқтисодий ривожланган давлатлардагидек имкони борича уни таниб бўлмайдиган қилиб, юзини кўрсатмасдан амалга ошириш тўғри бўлади, айниқса ёш болаларга бу жуда салбий таъсир қилади».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг