Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов: «Ўқитувчилар юритадиган ҳужжатлар сони қисқартирилди»

Шерзод Шерматов: «Ўқитувчилар юритадиган ҳужжатлар сони қисқартирилди»

Фото:«Xabar.uz»

Халқ таълими  вазири  Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича,таълим сифатини янада яхшилаш мақсадида устозлар юритадиган ҳужжатлар сони 7 тадан 3 тага қисқартирилди. Шу билан бирга, мактабларнинг текшириш сони 26 баравар камайган. Бу ҳақда «ЎзА» ёзмоқда. 

2017 йилда 10 синфлар учун 140 номдаги жами 9 миллион нусхада, 2018 йилда 11 синфлар учун 137 номдаги жами 9,7 миллион нусхада дарсликлар чоп этилган.

2017 – 2018 ўқув йилидан бошлаб 11 йиллик мажбурий умумий ўрта таълим тизимига ўтилди. Ҳозирда мактабларда 736 185 нафар ўқувчилар 10 – 11 синфларда таълим олмоқда.

Вазирнинг маълумот беришича, сўнгги икки йилда 65 та янги мактаб қурилиб, 15 мингдан зиёд ўқувчи ўрни яратилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг