Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сиртқи таълимга қабул қилиш тартиби белгиланди. Хўш?

Сиртқи таълимга қабул қилиш тартиби белгиланди. Хўш?

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Адлия вазирлиги томонидан олий таълим масалаларига бағишланган «Қонунчиликдаги янгиликлар» брифинги ва матбуот анжуманида ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.

Унда Олий ва ўрта-махсус таълим соҳаси мутахассислари киритилган қўшимчалар билан сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланганлигини ҳам маълум қилишган. Демак унга кўра:

-сиртқи таълимга ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади;

-кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача камида 3 та фандан ўтказилади;

-ёзма имтиҳонлар шифрланган ҳолда текширилади.

Имтиҳонлар бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи 3 та фандан тўпланиши керак бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.

Натижалар имтиҳондан кейин 1-3 кунда таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.

Шунингдек, магистратурага киришда қуйидагилар бекор қилинди:

магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбат;

«Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича синов;

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг