Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедрасига янги мудир тайинланди

Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедрасига янги мудир тайинланди

Жаҳонгир қори Неъматов

Фото: «Youtube» / Vakillik_Uz

Бугун, 16 май куни Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедрасида янги мудир тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар бермоқда.

Шу муносабат билан кафедрада институт раҳбарияти, ўқитувчилар ва ходимлари иштирокида мажлис ўтказилди. Ректор У.Ғафуров йиғилганларни Рамазони шариф билан муборакбод этиб, «Таҳфизул Қуръон» кафедрасининг Қуръони карим қироати ва тажвид фани ўқитувчиси, кўплаб қориларнинг устози Жаҳонгир қори Неъматовни кафедра мудири лавозимига тайинланганини маълум қилди.

Мажлис давомида кафедранинг салоҳияти ва мақомини ошириш бўйича олдинда турган режалар ва уларнинг ижроси тўғрисида таклифлар ўртага ташланди.

Эслатиб ўтамиз, «Таҳфизул Қуръон» кафедрасига шу кунгача мудирлик қилиб келган Жалолиддин Ҳамроқулов бугун, 16 май куни Президент фармонига кўра Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузурида ташкил этилган Вақф хайрия жамоат фонди ининг ижрочи директори этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг