Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таълим инспекцияси ва Россия ТТС институти ўртасида келишув имзоланди

Таълим инспекцияси ва Россия ТТС институти ўртасида келишув имзоланди

Айни дамда Тошкент шаҳрида Жаҳон банкининг READ дастури молиявий кўмагида халқаро экспертлар иштирокида таълим сифатини баҳолаш бўйича PISA ва PIRLS халқаро тадқиқотларига тайёргарлик кўришга бағишланган бир неча босқичли семинар ва тренинглар бўлиб ўтмоқда. Унда Республикамизнинг барча вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан халқ таълими бошқарув органлари раҳбарлари, халқаро тадқиқотларни ўтказиш бўйича таянч мактаб директорлари, она тили ва адабиёти, математика ва табиий йўналишдаги фан ўқитувчилари иштирок этмоқдалар.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактабларда таълим сифатини ошириш бўйича доимий ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Шунга мувофиқ, мазкур семинар доирасида халқаро эскпертлар ҳамда Таълим инспекция бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда халқаро баҳолаш тадқиқотлари ҳамда миллий баҳолаш тизими учун тест материалларини шакллантирувчи маҳаллий тестологларни Россия Федерациясининг Таълим тараққиёти стратегияси институти томонидан ташкил этиладиган тренингларда тахсил олиш учун юборилишига келишиб олинди. Шунингдек, Россия таълим тараққиётига ёрдам (READ) дастурининг 2020 йилдан фаолият бошлаши ҳамда унда Ўзбекистоннинг иштироки бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев ҳамда Россия Фанлар академиясининг Россия таълим тараққиёти стратегияси институти директори Светлана Иванова ўртасида келишув шартномаси имзоланди. Мазкур келишув битими таълим сифатини баҳолашда назарий ва стратегик йўналишлар, илмий тадқиқот натижаларини педагогик амалиётга қўллаш, бошқарув ва педагогик кадрларни касбий тайёргарлиги ҳамда салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорлик жараёнларининг янада самарали амалга оширилиши йўлида хизмат қилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга педагогик тадқиқотлар борасида таълим дастурлари, ўқув қўлланмалари ва услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқишда илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш, таълим тизимида бошқарув сохасида фаолият юритувчи кадрларнинг касбий компетентлилигини ошириш борасида малака ошириш курсларини ташкил қилиш, таълим инспекцияси ходимларининг илмий-педагогик салоҳиятини оширишга қаратилган стажировка дастурларини амалга ошириш, илмий-услубий материалларни илмий текширувдан ўтказиш ва тақриз жараёнларида ҳамкорликни йўлга қўйиш, таълим тизимида бошқарув органлари мутахассислари томонидан тайёрланган илмий-педагогик материалларни Россиянинг илмий-педагогик журналларида чоп этиш, электрон ресусрлардан тўлалигича маълумот алмашиш борасида фойдаланиш мазкур келишувининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг