Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таълим соҳасида Финландия билан ҳамкорлик ўрнатилади

Таълим соҳасида Финландия билан ҳамкорлик ўрнатилади

Фото: Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати

Бугун, 18 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Ташкенбаев бошчилигида Финландиянинг Ўзбекистондаги элчиси Мария Лиивала, Ювяскул амалий фанлар университети вакиллари билан ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ювяскул университети Глобал таълим хизматлари менежери Хейкки Пуса Финландиядаги таълим тизими, фаолият ва йўналишлар доирасида таълим сифатини ошириш механизмлари, сифатни таъминлашдаги миллий тизими, баҳолаш ва сифатни бошқариш жараёнлари ҳақида сўзлади, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш ва хизмат кўрсатиш соҳасида доимий ҳамкорлик олиб бориш таклифини берди, деб хабар қилмоқда инспекция матбуот хизмати.

Учрашув якунида таълим сифатини юқори босқичга кўтаришда Ўзбекистон ва Финландия ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг