Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТАТУ талабаси «Youth mobile» танловида ғолиб бўлди

ТАТУ талабаси «Youth mobile» танловида ғолиб бўлди

Фото: «Mitc.uz»

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан талабалар ўртасида мобиль иловалар яратиш бўйича ўтказилган «Youth Mobile» танловида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари ғолибликни қўлга киритди.

Жумладан, университетнинг компьютер инжиниринги факультети 2-курс талабаси Сайёра Раҳимова 1-ўринни қўлга киритди ва 12 миллион 500 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Ушбу факультетнинг информатика асослари кафедраси ёш ўқитувчиси Зарнигор Файзуллаева эса 2-ўринни эгаллаб, 4 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Танлов 2018 йилнинг ноябрида бошланиб, финалда талабаларнинг 10 та ишланмаси намойиш этилди. Ғолиб талабаларнинг мобиль иловалари «Google Play» ва «AppStore» онлайн-дўконларларига жойлаштирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг