Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тест имтиҳонлари. 5 августдаги тест натижалари эълон қилинди

Тест имтиҳонлари. 5 августдаги тест натижалари эълон қилинди

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг бешинчи куни – 5 август натижалари эълон қилинди.

Тест синовлари 18 та олий таълим муассасаси бўйича ўтказилди. Уларда 57 676 нафар абитуриент иштирок этди.

Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 184,8.

Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 164,1 ни ташкил қилди.

Ўртача ўтиш бали:

давлат гранти – 111,9;

тўлов-контракт – 90,0 ни ташкил қилди.

Олий таълим муассасалари бўйича энг юқори ўтиш бали:

— давлат гранти бўйича – 184,8 балл, Тошкент давлат шарқшунослик институтининг “Жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича)” таълим йўналишида қайд этилди.

— тўлов-контракт бўйича – 164,1 балл, Тошкент давлат шарқшунослик институтининг “Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)” таълим йўналишида қайд этилди.

Тест синовлари натижаларини Давлат тест марказининг ушбу расмий веб-саҳифасидан олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг