Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тест синовларидан четлатилганлар сони мингдан ошди

Тест синовларидан четлатилганлар сони мингдан ошди

Фото: «Uza.uz»

Тест синовларининг учинчи кунида республикадаги 17 та олий таълим муассасаларида тест жараёнлари ўтказилган. Бу ҳақида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Қайд этилишича, синовларда 89 та таълим йўналишида 58 минг 533 нафар абитуриент иштирок этди, турли сабабларга кўра 1166 нафар абитуриент тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 272 нафар абитуриент, шундан 109 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги учун, 163 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга ва бошқа абитуриентларга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

Шу тариқа уч кун ичида тест синовларида иштирок этмаган абитуриентлар сони 3778 кишига етди. Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли четлаштирилганлар сони эса 3 кунда 1013 кишини ташкил этди.

3 август тест натижалари 4 август куни куннинг иккинчи ярмида Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Республикада тест синовлари 15 августга қадар давом этади. Бу йил 60 та олий таълим муассасаси ва унинг 19 та филиалига 675 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. 3 августга қадар улардан 175 720 нафари синовларда иштирок этган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг