Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тест синовларининг тўртинчи куни 1369 абитуриент имтиҳонларга келмаган

Тест синовларининг тўртинчи куни 1369 абитуриент имтиҳонларга келмаган

Фото:«Abt.uz»

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг тўртинчи куни – 4 август куни тест синовларига 1 369 нафар абитуриент келмади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди. 

Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 57 та бинода 15 та олий таълим муассасаларининг 80 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.

Тест синовларида 56 966 нафар абитуриент иштирок этди.

Тест синовларига 1 369 нафар абитуриент келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 73 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилган.

Тест синовларига гуруҳ назоратчилари сифатида 2 419 нафар ўқитувчилар жалб этилди.

Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 175,8 балл, Фарғона политехника институтининг «Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)» таълим йўналишида;

Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 147,6 балл, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг «Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тили» таълим йўналишида қайд этилган.

Ўртача ўтиш бали:

давлат гранти – 97,9 балл;

тўлов-контракт – 80,5 балл бўлди.

Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг http://www.dtm.uz/page/test_result сайтида 2018 йил 5 август куни соат 19.15да эълон қилиш бошланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг